“Янги Тошкент” икки дарё ўртасида жойлашгани билан ноёбдир – Мирзиёев
Жамият
−
18 Март 2023
10930“Янги Тошкент” лойиҳасини амалга ошириш учун танлаб олинган ҳудуд денгиз сатҳидан 500 метр баланд бўлиб, шаҳарга яқинлиги, ўз иқлими, баҳаволиги ва икки дарё ўртасида жойлашгани билан ноёб ҳисобланади. Бу ҳақда бугун, 18 март куни Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳа қурилишига тамал тоши қўйиш маросимидаги нутқида айтиб ўтди.
Ҳозирги Тошкент 43 минг гектар худудни эгаллайди. “Янги Тошкент” лойиҳаси доирасида қўшимча 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади.
Хусусан, биринчи босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, 30 та мактаб, 20 та болалар боғчаси, кўп тармоқли шифохона ва 5 та оилавий поликлиника барпо этилади.
Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.
Босқичма-босқич давлат идоралари ҳам Янги Тошкентга кўчиб боради.
Уларнинг ҳозирги бинолари ўрнида меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкент замонавий туризм ва бизнес марказига айланади.
LiveБарчаси