Яна бир давлатда Ҳайит намозини масжидларда ўқиш бекор қилинди
Олам
−
18 Май 2020
13733Тожикистонда бу йил муқаддас Рамазон ойининг тугаши муносабати билан жамоат бўлиб Ҳайит намозини ўқиш бекор қилинди. Бу ҳақда бугун, 18 май куни Тожикистон дин қўмитаси маълум қилди.
“Коронавирус туфайли мамлакатда Рамазон ҳайити учун жамоат намози бўлмайди. Республика дин пешволари шундай қарор қабул қилишди. Шунингдек, онлайн ибодат ҳам бўлмайди, чунки у Ҳанафий мазҳабига хос эмас“, дейди Тожикистон диний қўмитаси вакили Афшин Муқим.
У мамлакат уламолар кенгашининг раҳбари Ҳанафий мазҳабига кўра мусулмонлар Рамазон ҳайитида жамоавий намоз ўқиш бир жойда тўпланиш кераклигини ва онлайн намоз жамоат намози ҳисобланмаслигини қўшимча қилди.
“Ҳайит байрамининг аниқ санасига келсак, у расмий тарзда 20 май куни эълон қилинади. Байрам 24 май куни бўлиши мўлжалланган“, дейди Афшин Муқим.
Тожикистоннинг “Байрамлар тўғрисида“ қонунига биноан, мамлакатда муқаддас Рамазон ойининг тугашини нишонлаш куни дам олиш куни деб эълон қилинган.
Аввалроқ, Москвада Рамазон ҳайитининг намозини масжидда ўқиш бекор қилинган эди.
LiveБарчаси