Ямайка фавқулодда офат ҳудуди деб эълон қилинди (видео)

Олам

image

Ямайка ҳукумати “Мелисcа” тўфони сабабли мамлакатни фавқулодда офат ҳудуди деб эълон қилди. Бу ҳақда кеча, 28 октябрь куни мамлакат Бош вазир Эндрю Ҳолнесс ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

“Ҳукуматнинг энг муҳим вазифаси Ямайка аҳолиси хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашдир. Тўфон Ямайкага яқинлашаётган пайтда биз мамлакатни офат ҳудуди деб эълон қилиб, олдиндан зарур чораларни кўрдик”, дейди у.

Саноат вазири Обин Ҳилл аҳолининг озиқ-овқат, сув ва бошқа зарур маҳсулотларни захиралаб олаётган бир пайтда, нархларнинг асоссиз ошишининг олдини олиш ва зарур товарларнинг етказиб берилишини таъминлаш учун махсус фармойиш чиқарган.

“Мелиcса” тўфони дастлаб энг юқори – 5-тоифага етган, кейинчалик эса 4-тоифага тушган. Тўфон Ямайканинг жанубидаги Уэстморленд ҳудудига зарба берган. Оқибатда бир неча сантиметр ёғингарчилик кузатилиб, мамлакатнинг марказий ва жанубий туманлари сув остида қолган.

CNN хабарига кўра, тўфон оқибатида 7 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 3 нафари Ямайкада, 3 нафари Гаитида, 1 нафари эса Доминикан Республикасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексиканинг марказий ва жанубий ҳудудларида юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 28 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ямайка Мелисcа тўфони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг