Яккабоғ ҳокими ва унинг ёқиб юборилган ўринбосари ишдан олинди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Шоҳмурод Донаев, прокурори Жамшид  Халилов ва тадбиркор билан юз берган можаро қаҳрамони – ҳоким ўринбосари Мансур Туймаев лавозимидан озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

QALAMPIR.UZ`нинг аниқлашича, ҳозирда Яккабоғда йиғилиш ўтказилади. Ана шу йиғилишда туман ҳокими, унинг ўринбосари ва прокурор эгаллаб турган лавозимидан олингани расман эълон қилинади.

Бундан ташқари, тадбиркорнинг дўконига булдозер ҳайдаган ҳоким ўринбосари Мансур Туймаевга нисбатан жиноят иши очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Эслатиб ўтамиз, Яккабоғ тумани ҳоким ўринбосари Мансур Туймаев булдозерда тадбиркорнинг дўконини бузаётганда ўша тадбиркор амалдорга бензин сепиб, ёқиб юборганди.

Ҳолат юзасидан Баҳриддин Исомовга нисбатан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Яккабоғ

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made