Қашқадарё ҳокими амалдорни ёқиб юборган тадбиркор ишини ҳал қилди
Жамият
−
27 Июль 2019
14831Бугун, 27 июль куни Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Яккабоғ тумани “Эски Яккабоғ” қўрғончасига келиб, аҳоли билан учрашди.
Зафар Рўзиев Яккабоғ тумани ҳоким ўринбосари Мансур Туймаевга бензин сепиб, ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомовнинг рафиқаси Нодира Ҳайдарова ҳамда фарзанди Шарофиддин Даминов билан якка тартибда мулоқот ўтказган.
Якунда яккабоғлик тадбиркор Баҳриддин Исомовнинг дўкони бузилмайдиган бўлган. Етказилган моддий зарар эса суд орқали ундирилишига келишилган.
“Баҳриддин Исомовнинг икки қаватли дўкони бузилмайди. Унга етказилган зарар суд орқали қопланади. Дўкони бузилган бошқа тадбиркорларга душанбадан компенсация тўлаш бошланади”, деди Яккабоғ тумани Матбуот хизмати раҳбари.
Вилоят ҳокими 30 га яқин дўкони бузилган тадбиркорларга бузилган дўкони ёнида бўлиб туришларини, бузиб ташланган дўкон ёнига шахсан ўзи бориб, компенсация пули ҳисобланиб, тўлаб берилишини назоратга олишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Яккабоғ тумани ҳоким ўринбосари Мансур Туймаев булдозерда тадбиркорнинг дўконини бузаётган ўша тадбиркор амалдорга бензин сепиб, ёқиб юборганди.
Ҳолат юзасидан Баҳриддин Исомовга нисбатан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь