Яккабоғга тадбиркор ҳоким бўлди
Жамият
−
02 Июль
6802Абдинаби Ғиёсов Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 2 июль куни халқ депутатлари Яккабоғ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган. Сессияда депутатлар Абдинаби Камолович Ғиёсовни Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.
Маълумот учун, Абдинаби Камолов – 1963 йил Яккабоғ туманида туғилган. У Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. “Шуҳрат” медали соҳиби. Тайинловга қадар у “Кумуш куз файзи” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма таъсисчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Номзод халқ депутатлари туман Кенгаши олдида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тақдимот қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида Халқ депутатлари Поп тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтганди ва унда Ғуломжон Собитхўжаевич Муродхўжаев туманнинг янги раҳбари этиб тайинланганди.