Ягона Европа хавф остида. Макрон хавотирда

Олам 8172
image

Франция Президенти Эммануэль Макрон коронавирус Европа Иттифоқига таҳдид солаётганини маълум қилди.

Франция етакчисининг сўзларига кўра, ЕИ мамлакатлари жорий қилаётган чеклов чоралари Шенген келшувининг асосий принципларига путур етказади, хусусан, европаликларннг эркин ҳаракатланишига.

Президент Шенген битими “ўлиши” мумкинлигини қайд этди. Ҳозир бутун Европанинг яшаб қолиши ҳал бўляпти, дея таъкидлади Макрон. Елисей саройининг амалдаги хўжайини Европани бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чақирди.

COVID-19 коронавирус инфекцияси бугунги кунда Европа давлатларини чегараларини ёпишга мажбур қилди. "Шенген" ҳудуди эса Иттифоққа аъзо давлатларни ягона чегарага эга зонага айлантиради. Вирус сабаб ҳар бир давлат ўз чегараси ва аҳолиси ҳақида қайғура бошлагани сабабли, Шенген битими амалда ишламай қолди.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия, деб эълон қилди. Касаллик дунё бўйича 532 257 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 24 089 нафари вафот этган, 124 332 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 383 836 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 95 фоизи қониқарли аҳволда, 19 635 нафарининг аҳволи оғир.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 304
Рейтинг: 2.9
t
×