АҚШ коронавирусга чалинганлар сони бўйича Хитойдан ҳам ўтиб кетди
Олам
−
27 Март 2020
15058Worldometr статистика веб-сайтининг маълумотларига кўра, АҚШ коронавирус билан касалланганлар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди. Ундан сўнг Хитой ва Италия турибди.
Кеча, 26 март куни Америка Қўшма Штатларида коронавирус билан боғлиқ 13 685 та ҳолат қайд этилган. Ушбу кунда 147 бемор вафот этган. Касалланганларнинг умумий сони ҳозирда 85 594 кишини ташкил этади, улардан 1 300 нафар бемор вафот этган, 1864 нафари эса шифо топган.
Таъкидлаш жоизки, Балтимор шаҳридаги Жонс Хопкинс университети веб-сайти, ҳозирги пайтда АҚШда ушбу касалликка чалинганлар сони 80 821 нафарни ташкил этаёганини кўрсатиб, умумий рейтингда ушбу давлатни учинчи ўринда эканлигини маълум қилмоқда. Ушбу статистикага кўра, коронавирус пандемияси вақтида АҚШдаги ишсизлар сони кескин ортиб, 3.3 миллон кишини ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, АҚШ Сенати коронавирус тарқалишининг оқибатларини енгишга қаратилган қарор лойиҳасини маъқуллади. Қарорга кўра, иқтисодиётни рағбатлантириш учун 2 триллион доллар ажратилади. Бу Америка тарихидаги энг катта ҳукумат ёрдами ҳисобланади.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия, деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 198 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 532 257 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 24 089 нафари вафот этган, 124 332 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 383 836 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 95 фоизи қониқарли аҳволда, 19 635 нафарининг аҳволи оғир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь