Путин: “Биз аввалроқ ғалаба қозонишимиз мумкин”
Олам
−
26 Март 2020
15524Россия коронавирусни режалаштирилганидек уч ойда эмас, балки ундан олдин ҳам енгиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 26 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин маълум қилди.
"Айтишларича, биз икки ёки уч ойдан сўнг коронавирус пандемиясини енгиб ўтамиз. Бу жуда яхши прогноз", дейди Президент.
Путиннинг таъкидлашича, баъзи мамлакатларда коронавирус билан жуда узоқ кураш бўлиши кутилмоқда. Унинг сўзларига кўра, Россия тахмин қилинган муддатдан ҳам олдинроқ бу курашда ғалаба қозона олади.
Кеча, 25 март куни давлат раҳбари россияликларга мурожаат қилиб, коронавирус тарқалишига қарши биргаликда курашиш кераклигини айтиб ўтди. Шунингдек, у аҳоли ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун қандай чоралар кўрилиши зарурлиги ҳақида гапирди. Хусусан, Путин кичик ва ўрта бизнес учун солиқ тўловларини кечиктиришни таклиф қилди.
Шунингдек, касалликнинг мамлакат миқёсида тарқалишига қарши курашиш учун масофавий ишлаш тизими тавсия этилди. 2020 йил 30 мартдан 5 апрелгача бўлган муддатда аксарият ташкилотлар учун иш куни эмас, деб эълон қилинди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 840 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат тасдиқланган. Касалланганларнинг 3 нафари вафот этган, 38 нафари касалликдан тузалган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь