Путин мамлакатга соя солаётган иккита хавфни маълум қилди

Олам 17062
image

Бугун, 26 март куни Россия Президенти Владимир Путин тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Давлат раҳбари ушбу учрашувда мамлакатга хавф солаётган иккита асосий муаммо ҳақида гапирди.

Унинг фикрича, нефть нархининг тушиб кетиши ва коронавирус пандемияси асосий муаммолардан бири бўлиб турибди.

“Мен вазиятга баҳо бермайман. Барчангиз саводли одамларсиз, интернет ва оммавий ахборот воситаларини кузатиб бораяпсизлар. Мамлакатимизда ва чет элда нималар бўлаётганини кўраяпсизлар. Бизда иккита муаммо бор: нефть бозори ва коронавирус”, деди Путин.

Унинг таъкидлашича, Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият яхши томонга аниқ ўзгаради. Бунинг учун вақт талаб этилади.

Аввалроқ, Владимир Путин Москва вилояти Коммунарка посёлкасида қурилаётган юқумли касалликлар махсус шифохонасига боргани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга 844 нафар одам чалинди. 39 бемор шифо топган бўлса, 2 киши вафот этди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 788
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×