Путин коронавирусни даволашга қаратилган янги шифохона билан танишди

Олам 6368
image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Москва вилояти Коммунарка посёлкасида қурилаётган юқумли касалликлар махсус шифохонасига борди. 

Бундан олдин Владимир Путин Ново-Огарёводаги қароргоҳида коронавирусга қарши курашга бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда Москва мэри Сергей Собянин, Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко иштирок этган. 

В ходе посещения больницы в московском посёлке Коммунарка, предназначенной для пациентов с подозрением на коронавирус .

Путин йиғилишда бугунни кунда коронавирусга қарши кўрилаётган чоралар ҳақидаги ҳисоботларни тинглаган ва шундан сўнг янги қурилаётган шифохонани бориб кўришга қарор қилган.

В ходе осмотра больницы в московском посёлке Коммунарка, предназначенной для пациентов с подозрением на коронавирус.

Янги қурилаётган юқумли касалликлар шифохонаси Москвадан 50 км масофада жойлашган бўлиб, 500 та ўринга эга. Шундан 250 таси реанимацион ускуналар ва сунъий нафас олиш тизими билан жиҳозланган. Шифохона жуда қисқа муддат ичида қуриб битказилмоқда. Бу ерга COVID-19 билан касалланганларни олиб келиш бошланган. 

В ходе посещения больницы в московском посёлке Коммунарка, предназначенной для пациентов с подозрением на коронавирус.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 495 кишига етган. Шундан 300дан ортиғи Москвада қайд этилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 201
Рейтинг: 3
t
×