Видео: Зеленский билан учрашув вақтида Меркелнинг тоби қочди

Жамият 2800

Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашув вақтида Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркелнинг тоби қочди. 

Бугун, 18 июнь куни Украина Президенти расмий ташриф билан Германияга борди. Зеленский ГФР канцлери Ангела Меркель билан учрашди. Музокаралар бошланишидан аввал Зеленский ва Меркель икки давлат мадҳияларини эшитди.

Шу вақтда Меркель ўзини дармонсиз ҳис қилди. Видео тасвирларда унинг бутун танаси қаттиқ титраётгани кўринади. У титроқни бостиришга уринади, лекин уддалай олмайди.

Меркелнинг бу ҳолати иссиқ билан боғланяпти. Айни вақтда Берлинда ҳаво +30 даража иссиқ.

Меркелнинг дармонсизлиги музокараларга ҳалал бермаган. Якунда Президент ва канцлер матбуот анжумани ўтказган. Унда Меркель Россияга қўйилган санкциялар Минск келишувлари тўла амалга оширилмагунча бекор қилинмаслигини таъкидлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×