Венесуэлада самолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Венесуэланинг Тачира штатида икки двигателли самолёт Парамилло аэродромидан ҳавога кўтарилиш пайтида қулаб тушди. Бу ҳақда “Conclusion” хабар берди.

ОАВ маълумотига кўра, ҳодиса 22 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 09:52 да содир бўлган. Самолёт ёниб кетгани сабабли экипаж аъзоларининг кимлигини аниқлаш мураккаб бўлиб қолган.

Миллий хавфни бошқариш тизимига таянилган ҳолда, бортда камида икки киши бўлгани қайд этилган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар етиб бориб, ҳудудни ўраб олган ва ёнғинни ўчириш ишларини бошлаган. 

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода самолёт учиш-қўниш йўлагидан ҳавога кўтарилгач, ён томонга оғиши кузатилади ва у ерга қулаб тушади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳалокатга учиш вақтида ғилдираклардан бирининг ёрилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гонконг халқаро аэропортида юк самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, денгизга тушиб кетганди. Самолёт Дубайдан учиб келган. “Flightradar24” хизмати маълумотларига кўра, у Туркиянинг AirACT авиакомпаниясига тегишли Boeing 747 бўлиб, Emirates учун юк рейсини бажараётган эди. Дастлабки тахминларга кўра, самолёт ерусти транспорт воситаси билан тўқнашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Венесуэла Тачира Парамилло

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг