Гонконгда самолёт денгизга тушиб кетди. Қурбонлар бор
Олам
−
20 Октябрь 2025 7482 2 дақиқа
Гонконг халқаро аэропортида юк самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, денгизга тушиб кетди. Бу ҳақда аэропорт операторига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Ҳодиса бугун, 20 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 03:50 да содир бўлган. Самолёт Дубайдан учиб келган. “Flightradar24” хизмати маълумотларига кўра, у Туркиянинг AirACT авиакомпаниясига тегишли Boeing 747 бўлиб, Emirates учун юк рейсини бажараётган эди. Дастлабки тахминларга кўра, самолёт ерусти транспорт воситаси билан тўқнашган.
Машина ичида бўлган икки киши дастлаб бедарак йўқолган деб эълон қилинган. Маълумотларга кўра, улардан бири ҳалок бўлган, иккинчиси эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, аммо у ҳам кўп ўтмай вафот этган. Юк самолёти экипажи таркибидаги 4 киши жабрланмаган.
Аэропортнинг шимолий учиш-қўниш йўлаги вақтинча ёпилган. Ҳозир ҳодиса жойида тезкор хизматлар ва авария оқибатларини бартараф этиш мутахассислари ишламоқда. Бу Гонконгда Boeing 747 самолётининг сувга тушиб кетиши билан боғлиқ иккинчи ҳолат саналади – 1993 йилда China Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт билан шунга ўхшаш ҳодиса содир бўлиб, 23 киши жароҳат олган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги ЛаГуардиа аэропортида Роанок шаҳрига жўнаб кетаётган самолёт қаноти Шимолий Каролина штатининг Шарлотт шаҳридан келган самолётнинг фюзеляжи билан тўсатдан тўқнашиб кетган эди. Роанок шаҳрига кетаётган самолёт бортида 35 киши, Шарлотт шаҳридан келган самолёт бортида эса 61 киши бўлган. Нью-Йорк ва Нью-Жерси аэропорти маъмуриятининг баёнотига кўра, жароҳат олган шахс шифохонага ётқизилган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025