Вафотига 40 йилдан ошган Леонид Брежнев Киевнинг фахрий фуқаролигидан маҳрум қилинди
Олам
−
25 Май 2023
7978Киев кенгаши депутатлари СССР КПСС марказий комитетининг 1964-1982 йиллардаги бош котиби Леонид Брежневни шаҳарнинг фахрий фуқароси унвонидан маҳрум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълум қилинишича, марҳум сиёсатчи ушбу унвонга сазовор бўлган биринчи одам эди. Брежнев 1981 йил 9 май куни Киевда 102 метрли "Родина-мать" (Ватан монументи) ёдгорлигининг очилиш маросимида қатнашганидан сўнг унга шаҳарнинг фахрий фуқароси унвони берилган.
Брежневни унвондан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси март ойида шаҳар кенгаши веб-сайтида эълон қилинган.
Киев шаҳар кенгаши қарори билан нафақат Брежнев, балки бошқа бир қатор совет партия ва давлат раҳбарлари, шунингдек, 1980 йилларда Вьетнам Коммунистик партияси раҳбари бўлган Труонг Тин ҳам фахрий фуқаро унвонидан маҳрум этилган.