“Ўзбекконцерт”га янги раҳбар тайинланди

Маданият-санъат 13122
image

Бугун, 10 июнь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков олиб борди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. 2017 йилдан буён Муассасага раҳбарлик қилиб келган Одилжон Абдуғаниевич Абдуқаҳҳоров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан муассаса директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алишер Худайбердиевич Жамолдинов вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Алишер Худайбердиевич Жамолдинов 1975 йилда туғилган. Маълумоти олий. 1999 йилда Мухтор Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг шарқ мусиқаси факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида 2013-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган, хусусан Концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида фидокорона меҳнат қилган.

Алишер Жамолдинов 2018 йилдан бошлаб “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида ижодий масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимида сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 377
Рейтинг: 3
t
×