Тошкентда Халқаро мусиқа ярмаркаси ўтказилади.

Маданият-санъат

image

Жорий йилнинг 4-6 июнь кунлари Тошкентда Марказий Осиёда биринчи маротаба Халқаро мусиқа ярмаркаси ўтказилади. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хабар бермоқда. 

Бугун, 7 февраль куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров UNESCO қошидаги Халқаро халқ ижодиёти ташкилотининг Осиё бўйича бош секретари Мооn Hyung Suk билан учрашди. 

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳасидаги нуфузли халқаро фестиваль ва танловларда юртимиз ижодкорларининг иштирокини изчил таъминлаш ҳамда уларнинг сара асарларини намойиш этиш, миллий ижодий маҳсулотларни кенгроқ тарғиб қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров ҳамда  Мооn Hyung Suk билан икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг 4-6 июнь кунлари Тошкентда Марказий Осиёда биринчи маротаба Халқаро мусиқа ярмаркасини ўтказиш режалаштирилди. 

Тошкентда ўтказиладиган мазкур Халқаро мусиқа ярмаркасига дунёнинг энг яхши мусиқий продюсерлари ва бошқа мутахассисларни таклиф этиш, халқимизнинг мусиқий мероси намуналари, санъатимизнинг нодир дурдоналарини намойиш этиш каби бир қатор масалалар юзасидан ҳам учрашувда фикр юритилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекконцерт Одилжон Абдуқаҳҳоров Халқаро мусиқа ярмаркаси

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг