Ортиқ Султонов янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон
−
21 Февраль 2024 102174 1 дақиқа
Қизиқчи, санъатшунослик фанлари номзоди Ортиқ Султонов "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Самарқанд вилоят бўлимига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Ушбу тайинловга қадар Ортиқ Султонов Самарқанд шаҳар маданият бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Ортиқ Султонов дастлабки меҳнат фаолиятини Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актёри сифатида бошлаган. Шунингдек, у вилоят телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар”, “Ўзбекистон” телеканалларида режиссёр бўлган.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь