“Ўзбекконцерт”га янги директор вазифасини бажарувчи тайинланди

Маданият-санъат

image

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков санъат аҳли билан учрашди. Учрашув давомида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар мухокама килинди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

Шунингдек, айни пайтда Маданият вазирлиги Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Анваржон Йўлдошевич Тожибоев “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Анваржон Тожибоев фаолияти давомида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директор ёрдамчиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодий бирлашмалар ва халқ ижодиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ижодий бирлашмаларни ривожлантириш ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби масьул вазифаларда самарали меҳнат қилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача ташкилотга Алишер Худайбердиевич Жамолиддинов раҳбарлик қилаётганди. У жорий йилнинг 10 июнь куни “Ўзбекконцерт”нинг вақтинча директори этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекконцерт

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг