Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди.

Унга кўра, Сеул шаҳридаги дипломатик миссия Ўзбекистон фуқароларидан шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни ҳамда ўзлари билан ҳар қандай фавқулодда вазият рўй берган ҳолатларда элчихонанинг қуйидаги масъул ходимларига зудлик билан қўнғироқ қилишларини тавсия қилган:

•  Консул Элёр Нишонов – 010-6802-1969;

•  Вице-консул Азамат Болтаев – 010-2909-4334;

•  Атташе Абдуманнон Эсонов – 010-3213-4505.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 29 октябрь куни Сеул мэрияси Итхэвон ҳудудида Хэллоуин байрамини нишонлаш пайтида юз берган тиқилинч 154 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди, улардан 26 нафари 14 мамлакатдан келган хорижликлар бўлиб, бир нафар ўзбекистонлик ҳам ҳалок бўлганди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги яна бир нафар ўзбекистонлик тан жароҳати билан шифохонага ётқизилганини маълум қилган


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон огоҳлантириш митинг Корея Сеул Хэллоуин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made