Ўзбекистоннинг Қувайт ва Қатардаги элчихоналарига раҳбарлар тайинланди
Жамият
−
24 Январь
4079Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгаши қарори билан мамлакатнинг Қувайт ва Қатардаги элчилари тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Сенат кенгаши қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига Юнусов Аюбхон Лутфулла ўғли, Қатар Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига эса Хўжаев Ашраф Баҳодирович тайинланди.
Маълумотларга кўра, бунгача Аюбхон Юнусов Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консуллигида ишлаган. Ашраф Хўжаев эса Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида иккинчи котиб, ТИВ Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасининг Хорижий инвестициялар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Қатар пойтахти Доҳадаги элчихонаси ўтган йилнинг 11 декабрь куни очилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь