Ўзбекистонлик спортчилар Абу Дабидаги мусобақани муваффақиятли бошлади

Спорт

image

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 25 октябрь куни мазкур мусобақанинг иккинчи куни жами 4 та (аёллар 2 та, эркаклар 2 та) вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

Ўзбекистонлик 4 нафар дзюдочи ўз имкониятини синовдан ўтказмоқда. 

Бироз аввал 73 килограмм вазн тоифасидаги Ҳикматиллоҳ Тўраев илк давра учрашувида албаниялик Жон Вренози, 81 килограмм вазндаги Шарофиддин Болтабоев аргентиналик Томас Моралесни мағлубиятга учратди. 

Ушбу вазндаги яна бир ўзбекистонлик Камолиддин Расулов эса биринчи даврада анча тажрибали рақиб, бельгиялик Сами Шушидан устун келди. Бугун шунингдек, 70 килограмм вазндаги ўзбекистонлик дзюдочи Гулноза Матниязова испаниялик Мария Бернабеуга қарши татамига чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонлик дюдочилар Абу Даби

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг