Ҳамзат Чимаев чемпионлик жангига тайёрми?

Спорт 2082
image

Кеча, 30 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган UFC 267 турнирида хитойлик Ли Жинлиангни мағлуб этган 27 ёшли швециялик жангчи Ҳамзат Чимаев (10-0) қисқа вақт ичида чемпионлик жангини қабул қилишга тайёрлигини айтди.

“Албатта, камар учун курашишни ким хоҳламайди. Мен яхши ҳолатдаман ва ҳали бургер истеъмол қилмаганман. Овқатланишга жиддий эътибор қилиш керак”, дейди Чимаев.

Эслатиб ўтамиз, Чимаев - Жинлианг дуэли биринчи раунддаёқ ўз якунига етди. “Бўри” илк сонияларданоқ рақибини партерга тортди ва тўртинчи дақиқада бўғиш усули билан ғалаба қозонди.

Бутун жанг давомида Ҳамзат бирорта зарба ўтказиб юбормади ва ўзига хос натижақайд этди. UFC билан шартнома имзолаганидан буён тўртта жангда иштирок этди ва бор-йўғи иккитагина зарба ўтказиб юборди. Сўнгги учта жангда рақибларининг ҳеч бири Чимаевга зарба бера олмади.

Маълумот учун, ушбу вазн тоифасида нигериялик Камару Усман чемпионлик камарига эга. У 2014 йилдан буён 18 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Усман навбатдаги жангини жорий йилнинг 7 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 268 турнири доирасида Колби Ковингтонга қарши баҳс олиб боради.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 2.9
t
×