“Катта Дубулға” турнирида Ўзбекистон дзюдочиларининг рақиблари маълум

Спорт

image

Эртага БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақа бошланади. 

Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам медаллар учун татамига чиқади. Бугун, 25 ноябрь куни мусобақага бағишланган матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Турнирда 90 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари совриндори, ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпионлари – Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев ва Диёра Келдиёрова  сингари дзюдочилар иштирок этади.

Қуръа натижасига кўра ўзбекистонлик дзюдочилар ўз рақибларини билиб олишди:

60 кг: Дилшодбек Баратов – Дилшот Холматов (Украина)
66 кг: Дилшодбек Йўлдошев – Лусиан Борш (Руминия)
73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Жейк Бенстед (Австралия) / Абдуллоҳ Ҳамад (Саудия Арабистон)
81 кг: Суҳроб Турсунов – Болор-Очир Герелтуя (Мўғилистон)
81 кг: Арслонбек Тожиев – Муҳаммад Ал Ҳарби (Суадия Арабистони)
90 кг: Давлат Бобонов – Жаҳонгир Мажидов (Тожикистон) / Моҳаб Элнахас (Канада)
100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Фолк Петерсилка (Германия)
100 кг: Ақлмуродбек Худойбердиев – Томас Брисено (Чили)
+100 кг: Шоҳруҳ Мамарасулов – Мариус Физел (Словакия)
52 кг: Диёра Келдиёрова – Александра Калета (Полша)


Мақола муаллифи

Теглар

Катта Дубулға Дзюдо Абу Даби Диёра Келдиёрова Давлат Бобонов

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг