Ўзбекистонлик Россияда умрбодга қамалиши мумкин

Олам

image

Россиянинг Астрахан вилоятида 3 мингга яқин бир марталик мефедронни (психотроп) яширин йўллар орқали сотмоқчи бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Жиноят иши қўзғатилди, эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Астрахан вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.  

Россия ИИВ вилоят бошқармаси гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотни қайта ишлаш вақтида 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Ундан 3 минг бир марталик мефедрон дозаси бўлган 1 мингга яқин полимер пакетлар олиб қўйилган. 

Қўлга олинган шахс интернет-дўконда ишлагани ва ўзига номаълум шахсдан олинган кўрсатма асосида яқинда гиёҳванд моддаларни сотиш учун Астрахан вилоятига келганини айтган. 

“Ушбу шахсга нисбатан гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотишга уриниш бўйича жиноий иш қўзғатилди, суд уни ҳибсга олди. Гумонланувчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин”, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-20 ноябрь кунлари С.М.Киров номидаги шаҳар клиник шифохонасига 19 нафар бемор гиёҳвандлик ва психотроп препаратлардан заҳарланиш белгилари билан ётқизилгани маълум қилинганди. Улардан уч нафари қурбон бўлди. Заҳарланишга метадон (синтетик дори воситаси) сабаб бўлгани айтилди.

Астраханликларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган дори воситаларини сотишда гумон қилиниб, аввалроқ уч киши – Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинган эди. Астрахан суди уч айбланувчининг ҳар бирини икки ой муддатга ҳибсда қолдирди.

Маълумот учун, ноябрь ойи ўрталарида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқиб, ижтимоий тармоқлардаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича келишувлар баъзи ҳолларда наркотик моддалар савдосига алоқадор бўлиб чиқаётганини билдирган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

психотроп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made