Тошкентда психотроп дориларни $4000 га пулламоқчи бўлганлар ушланди 

3-саҳифа

image

Тошкентда кучли таъсир қилувчи психотроп моддаларни сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди. 

Қайд этилишича, департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган, муқаддам судланган фуқаро бошқа бир шахсга 90 дона тропикамид ва 448 дона регапен номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Шунингдек, департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлигининг тезкор-қидирув департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 3 миллион сўм миқдоридаги 35 дона регапен номли кучли таъсир этувчи дори воситаларидан бошқа бир фуқарога 20 донасини сотган вақтида ушланган. Кучли таъсир қилувчи дори воситалари эса, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. 

Билдирилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ташкил этилган нарколаборатория фаолиятига чек қўйилиб, 6000 та бир марталик дозага тенг бўлган кучли таъсир қилувчи дори воситалари тарқалишининг олди олинган эди.
 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Бош прокуратура Давлат хавфсизлик хизмати психотроп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг