Россияда курьер бўлиб ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Жамият

image

Сўнгги вақтларда Россияда курьер бўлиб ишлаётган мингрантлар билан боғлиқ муаммоли вазиятлар кўпайиб бормоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шу муносабат билан ушбу мамлакат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди. 

Миграция агентлигининг маълум қилишича, ижтимоий тармоқлардаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича келишувлар баъзи ҳолларда наркотик моддалар савдосига алоқадор бўлиб чиқмоқда. 

Бунда норасмий курьерлик хизматларида ишлаётган фуқароларга наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида улар полиция ходимлари томонидан ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда. 

“Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, агентлик Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланганини ҳам эслатма қилган. 

Аввалроқ Россиянинг Киров вилоятида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган икки Ўзбекистон фуқаросига ҳукм ўқилгани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, 27 ва 29 ёшли Ўзбекистон фуқароларининг бири 8 йилга, иккинчиси эса 6 йилу 4 ойга озодликдан маҳрум этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия наркотик наркотик моддалар Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқаролари курьер буюртма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг