Россияда икки ўзбекистонлик узоқ йилга қамалди

3-саҳифа

image

Россиянинг Киров вилояти гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган икки Ўзбекистон фуқаросига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар берди

Маълум қилинишича, 27 ва 29 ёшли Ўзбекистон фуқаролари 2022 йилнинг март ойидан май ойига қадар Киров шаҳрида яширин йўллар билан синтетик гиёҳванд моддаларни тарқатиб келган. 

Улар шу йилнинг май ойида қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари операция чоғида уларнинг ёнида бўлган 220 граммдан ортиқ тақиқланган моддани ҳам далилий ашё сифатида мусодара қилган. 

“Умуман олганда, судланувчилар яна 20 та жиноятга алоқадор бўлиши мумкин”, дейилади хабарда. 

Ўзбекистонлик йигитларнинг бири 8 йилга, иккинчиси эса 6 йилу 4 ойга озодликдан маҳрум этилган. Уларнинг ҳар иккисига нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мордовиянинг Саранск шаҳрида 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси 4,5 грамм марихуанани харидорга топшираётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, қўлга олинган шахс муқаддам Ўзбекистонда ИИБ ходими бўлиб ишлаган. У 2005 йилда вазифасидан озод этилганидан сўнг Россияга кўчиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистонлик Ўзбекистон фуқароси қамоқ гиёҳванд моддалар Киров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг