Ўзбекистонлик боксчилар WBC Гран-присини ғалаба билан бошлади (видео)
Спорт
−
18 Апрель
1547Айни кунларда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) Гран-приси ўтказилмоқда.
Ушбу турнирда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи иштирок этмоқда. Кечa, 17 апрель куни ўзбекистонлик боксчиларнинг чиқишини Аюбхон Бахтиёров бошлаб берди.
Бахтиёров ярим енгил вазн тоифасида Франция вакили Жамал Хажабга қарши баҳс олиб бориб, рақибини 6 раундда техник нокаутга учратди.
Қайд этиш жоиз, Аюбхон жанг давомида рақибини бир неча бор нокдаунга туширди. Ушбу ғалаба ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасини 1/8 финалга олиб чиқди. Бу босқич жанглари 20-22 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Бугун,18 апрель куни турнир доирасида 2 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.
Жуфтликлар билан танишинг:
Мужибилло Турсунов - Майкл Адесодун (ЖАР);
Камронбек Эшматов - Данило Лозан (Украина).
Жанглар Тошкент вақти билан соат 17:00 дан бошлаб старт олади.
LiveБарчаси