WBC Гран-присида Абдумалик Халоковнинг ўрнига бошқа ўзбек боксчиси иштирок этади 

Спорт

image

17-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида ўтказиладиган WBC Гран-при турнирида Абдумалик Халоковнинг ўрнига бошқа бир ўзбекистонлик спортчи Аюбхон Бахтиёров иштирок этади. Бу ҳақда Халқаро бокс кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, мусобақа олдидан жароҳат олган Абдумалик Халоковнинг ўрнига бошқа бир ўзбек боксчиси Аюбхон Бахтиёров иштирок этадиган бўлди. У қозоғистонлик Александр Ковригинга қарши рингга чиқади. 

Шу тариқа, мусобақада умумий ҳисобда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи қатнашади: 

Мужибилло Турсунов;
Лазизбек Мулложонов; 
Камронбек Эшматов; 
Суҳроб Қаюмов;
Аюбхон Бахтиёров.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдумалик Халоков WBC Гран-при Аюбхон Бахтиёров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made