Ўзбекистонлик аёл Туркияда бедарак йўқолди
3-саҳифа
−
13 Март
64287Туркияга борганидан сўнг оила аъзолари билан алоқасини йўқотган Ирода Пўлатова қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси эълон қилди.
Қайд этилишича, Ирода Баҳодир қизи Пўлатова 1995 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Ушбу фуқаро тўғрисида маълумотга эга бўлганлардан Бош консулхонанинг +902123232037, +902123232039 телефон рақамлари ёки uzbekconsul@yahoo.com электрон манзил орқали хабар бериш сўралади.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган 18 ёшли Барнохон Холдаралиева, Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи 9-синф ўқувчиси Ойдин Турсунова, Жиззах вилоятида яшовчи Сабрина Назирқулова, Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи Мадина Иброҳимова ҳамда Рухшона Жиянбоеваларнинг бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан 24 кун ўтиб Ойдин Турсунова топилгани маълум бўлди, бироқ Барнохон Холдаралиева, Сабрина Назирқулова, Мадина Иброҳимова ҳамда Рухшона Жиянбоева ҳамон бедарак йўқолган бўйи қолмоқда.
LiveБарчаси