Ўзбекистонга яна 500 минг доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди
Жамият
−
19 Май 2021
2307Бугун, 19 май куни 3-босқич синовлари Ўзбекистонда ўтказилган, ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 500 минг дозаси олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 18 май куни ушбу вакцинадан 1 миллион доза келтирилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган ZF-UZ-VAC2001 миқдори 3 миллион дозага етган эди.
Маълум қилинишича, 1 апрелдан 18 майгача бўлган муддатда Ўзбекистонда жами 1 миллион 412 минг 312 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан 1-босқичда эмланганлар 1 млн 125 995 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 286 317 нафарни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинган эди.
LiveБарчаси