Ўзбекистонга яна 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди
Жамият
−
18 Май 2021
3265Бугун, 18 май куни Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вакцинанинг 1 миллион дозалик аввалги партиялари шу йилнинг 27 март ва 27 апрель кунлари келтирилган эди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 3 миллион 760 минг дозага етмоқда. Айни пайтгача фойдаланилган 1 миллион 346 минг дозадан ортиқ вакцинанинг 62 фоизи, яъни 842 минг дозадан ортиғини ZF-UZ-VAC2001 ташкил қилмоқда. Шундан айни пайтгача 91 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичи билан ҳам эмланган.
Кеча, 17 май куни ZF-UZ-VAC 2001 билан эмланиш 34 416 дозани ташкил қилиб, ушбу вакцина билан кунлик эмланиш кўрсаткичи 56 фоизга етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинган эди.
LiveБарчаси