Ўзбекистонда яна чанг бўрони кузатилиши кутилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Эртага, 21 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудларида кутилаётган кучли шамоллар ҳамда Туркманистон Республикаси чегара ҳудудларидан чангли бўронлар кириб келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Ўзгидромет хабарига кўра, шу туфайли Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида чанг бўрон ва ғуборлар кузатилиши мумкин.

Аввалроқ жорий йилнинг 21-22 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида кучли шамол эсиб, қумли бўронлар ҳосил бўлди. Кўриш даражаси 500-1000 метргача пасайди. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 30 баробар ошди.

Шамол авж олган маҳалда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига ўрнатилган ҳавонинг ифлосланишини аниқлаш мосламаси пойтахт ҳавосини “ўта носоғлом”, деб баҳолади.

“Ўзгидромет”  кузатувларига кўра, сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай чангли ғубор ҳодисаси кузатилмаган. Синоптиклар 12 ноябргача мамлакатда ёғингарчилик кутилмаётганини, шу сабабли ҳаводаги чанг яна бир муддат сақланиб қолиши мумкинлигини маълум қилди.

Жорий йилнинг 8 ноябрь ҳолатига эса Тошкентда кузатилган қум бўронидан кейин шаҳар ҳавоси аста-секин тозаланаётгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

чанг бўрони

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг