Тошкент ҳавоси “ўта носоғлом” деб баҳоланди. Бу қачонгача давом этади?

Жамият 23099
image

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига ўрнатилган ҳавонинг ифлосланишини аниқлаш мосламаси пойтахт ҳавосини “ўта носоғлом”, деб баҳолади. Бу ҳақда ҳавонинг ифлосланиш даражасини ўлчовчи сайтда ахборот берилган.

Қайд этилишича, бундай об-ҳаво шароитида болалар ва катталар, шунингдек, нафас олиш йўллари касалликлари, масалан, астма билан оғриган одамлар очиқ ҳавода ҳаракат қилишдан тийилишлари керак.

“Барча айниқса болалар, очиқ ҳавода ҳаракат қилишдан чекланишлари керак”, дейилади хабарда. 

Айни дамда шамол 5-10 метр/секунд тезликда эсмоқда ва мазкур ҳолат тунги соат 00:00 гача давом этиши прогноз қилинмоқда.

Бугун, 4 ноябрь куни дастлаб Сирдарё вилоятида кўтарилган қумли бўрон куннинг иккинчи ярмида мамлакат пойтахти Тошкентга ҳам етиб келди

Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, ушбу табиий ҳодисага Россия томондан кириб келган совуқ ҳаво оқимлари ортидан кўтарилган шамол сабаб бўлган. Шамол кучайиши оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилган ва республиканинг бир қатор туманларида кўринувчанлик 500-1000 метргача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1515
Рейтинг: 3
t
×