Ўзгидромет Тошкентдаги қум бўрони сабабини маълум қилди
Жамият
−
04 Ноябрь 2021
44060Аввалроқ, 4 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг маъмурий маркази Гулистон шаҳрида ва вилоятнинг бошқа туманларида қум бўрони кўтарилгани акс этган видеолавҳалар тарқалгани ҳақида хабар бергандик.
Сўнгра қум бўрони мамлакат пойтахти Тошкентга ҳам етиб келгани акс этган видеолавҳалар пайдо бўлди.
Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудига Уралдан совуқ ҳаво оқимлари кириб келиб, совуқ фронт зонасида шамолнинг тезлиги 12-15 метр/секундгача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса 20-25 метр/секундгача кучайиши кузатилди.
“Шамол кучайиши оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилди ва республиканинг бир қатор туманларида кўринувчанлик 500-1000 метргача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарди.
Атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган миқдорлардан 5 баробарга ошди.
Айни дамда шамол тезлиги 5-10 метр/секунд ва мазкур ҳолат тунги соат 00:00 гача давом этиши прогноз қилинади”, дейилади Ўзгидромет берган хабарда.
Азизбек Наҳанов
LiveБарчаси