Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Бугун, 18 апрель куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу йилнинг 7 апрель куни тошкентлик, 77 ёшли (аёл) А. сурункали бронхит, ўнг ўпка ателектази, гипертония касаллиги билан карантинга олинган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.  

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига  ўтказилган.

Бироқ вирусолог, пульмонолог, терапевт, кардиолог, реаниматологларнинг  стандартлар асосида  ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор бугун  ушбу инфекция асоратлари: икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар 1469 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 194 нафари даволанган, 4 нафари вафот этганди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

661

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг