Ўзбекистонда яна 37 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
12 Апрель 2020
193962020 йил 12 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 нафарга ортиб 833 нафарни ташкил қилмоқда.
Малумот учун, кеча, 12 апрель куни соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар 796 нафарни ташкил этаётган эди. 11 апрель куни мамлакатда ушбу хасталикка чалинган беморлар 98 нафарга ортди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 42 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси