Ўзбекистонда талабалар энг кўп қайси йўналишда таълим оляпти?
Жамият
−
01 Март
54251Ўзбекистонда бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабалар сони бир миллиондан ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 2022/2023 ўқув йили бошига кўра, Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн 9 271 нафарга етган. 2022/2023 йилда 134 217 нафар хотин-қиз бакалавриат йўналишига қабул қилинган.
Талабалар сони соҳалар бўйича:
- Таълимда – 317 872 нафар
- Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларида – 167 970 нафар
- Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқида – 113 723 нафар
- Санъат ва гуманитар фанларда – 93 513 нафар
- Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборотда – 74 868 нафар
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотда – 60 023 нафар
- Хизматларда – 46 852 нафар
- Қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринарияда – 46 556 нафар
- Ахборот-коммуникация технологияларида – 46 066 нафар
- Табиий фанлар, математика ва статистикада – 41 828 нафар
2022/23 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриатига қабул қилинган хотин-қизлар сони эса соҳалар бўйича:
- Таълимда – 65 065 нафар;
- Санъат ва гуманитар фанларда – 14 286 нафар;
- Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқда – 11 741 нафар;
- Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборотда – 10 291 нафар;
- Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларида – 10 167 нафар;
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотда – 8 487 нафар;
- Табиий фанлар, математика ва статистикада – 4 428 нафар;
- Қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 4 027 нафар;
- Хизматларда – 2 971 нафар;
- Ахборот-коммуникация технологияларида – 2 754 нафар.
Хотин-қизларнинг сони жами талабалар сонига нисбатан қарийб 49 фоизни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ талабалар учун ҳақ тўланадиган амалиёт ўташ тартиби белгиланиши айтилган эди.
LiveБарчаси