Ўзбекистонда энг кўп талабалар неча ёшдалиги айтилди
Бу қизиқ
−
10:45 1222 1 дақиқа
2025–2026 ўқув йилида Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1,5 миллион нафар бўлиб, улар орасида энг кўпини 19 ёшлилар ташкил қилади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, олий таълим ташкилотларида 19 ёшли 220 минг 598 нафар талаба таҳсил олади. 20 ёшлилар 207 минг 146 нафарни, 18 ёшлилар эса 200 минг 578 нафарни ташкил этади.
Шунингдек, 21 ёшли талабалар сони 179 минг 230 нафар, 22 ёшлилар 116 минг 890 нафар, 23 ёшлилар 81 минг 400 нафар, 24 ёшлилар 60 минг 409 нафарни ташкил қилган.
25 ёшли талабалар 49 минг 377 нафар бўлса, 26–29 ёшдагилар 136 минг 855 нафарни ташкил этади. 30–34 ёшлилар 122 минг 742 нафар, 35–39 ёшлилар 69 минг 224 нафар, 40 ёш ва ундан катта талабалар эса 53 минг 483 нафарни ташкил қилган.
17 ёш ва ундан кичик бўлган талабалар сони 37 минг 74 нафарга тенг.
Маълумот учун, талабаларнинг 782,9 минг нафарини аёллар, 752,1 минг нафарини эркаклар ташкил этади. Бу эса аёллар сони эркакларникига нисбатан 4,1 фоизга кўплигини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қизлар йигитларга қараганда тезроқ ишга жойлашаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ йигитларнинг ўртача иш ҳақи қизларникидан қарийб 2 миллион сўм юқори.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь