Ўзбекистонда Россия вакцинаси ишлаб чиқарилиши мумкин

Жамият 3102
image

Бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, суҳбатда Ўзбекистонда Россия вакциначини ишлаб чиқариш тўғрисида ҳам гап борган.

“Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича кооперация  имкониятлари фаол ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ декабрь ойи бошида Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Россияга “Спутник V” русумидаги 100 доза вакцинани Тошкентга шахсан етказиб берди ва Ўзбекистонга топширганди.

Кейинчалик Россияга кетаётган ўзбекистонликлар “Спутник V” билан эмланиши маълум бўлди.

Шунингдек, “Bloomberg” нашри Ўзбекистон “Спутник V” вакцинасига 70 млн доза буюртма бергани ҳақида хабар тарқатди.

Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Отабеков Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб, мурожаат қилгани ва коронавирусга қарши вакцинани биринчи бўлиб, кексалар, шифокорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар олишини маълум қилди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 3.1
t
×