Ўзбекистонда пиёзнинг янги нави яратилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда “Малла” номли янги пиёз нави яратилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Хабарда айтилишича, вазирлик ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба станциясида пиёзнинг “Малла” номли нави яратилган. Янги пиёз навининг уруғи мартнинг дастлабки ўн кунлигида 15 сотих ер майдонига 10-12 килограмм миқдорида сепилади. Пиёзбошлар гилос катталигида бўлганидан кейин териб олиниб, қуритилади ва алоҳида жойга олиб қўйилади. Сентябрь ойининг бошида эса пиёзбошлар 70×10 схемада 4 қатордан гектарига 571,4 минг дона экилади. Экилганидан сўнг бир марта суғорилади ва пиёзлар кўкара бошлайди. 

Совуқ кунларда етиштирилгани учун пиёзларни ўташ шарт бўлмайди. Боиси, зараркунанда ўсимликлар совуқда ўз-ўзидан нобуд бўлади. Янги навнинг бошқа турлардан фарқи шундаки, у бир ой олдин пишиб етилади ва апрель ойи ўрталаридан бошлаб аҳоли истеъмоли учун етказиб берилади. 

Шунингдек, Андижондаги тажриба станциясида саримсоқпиёз ҳам экиб етиштирилаётгани маълум қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда очиқ майдон ва иссиқхонада етиштиришга мос помидор нави ҳам яратилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

пиёз янги нав

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг