Самарқандда тез ёрдам машинасида пиёз ташилдими?
Жамият
−
29 Июль
9598Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида тез ёрдам машинаси қоплар тўла пиёз олиб кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Республика тез тиббий ёрдам маркази муносабат билдирди.
Қайд этилишича, олиб борилган ўрганиш ишлари давомида мазкур автомашина тез тиббий ёрдам хизматига эмас, балки Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига тегишлилиги аниқланган. Ундан беморларни даволаш учун шифо масканига олиб келиш, яшаш манзилига элтиб қўйиш ва мобил тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадларида фойдаланиб келинган.
Клиника вакилларининг изоҳлашича, ушбу тадбиркорлик субъектига қарашли хўжалик автомашинаси ҳаракатланиш чоғида йўлда бузилиб қолган, оқибатда юкни манзилга етказиш учун фотосуратда акс этган транспорт воситасидан фойдаланишга тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тез тиббий ёрдам автомобиллари учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь