Ўзбекистонда пенсия ёши ошадими? Жаҳон банкининг чақирувига жавоб қайтарилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бир неча кун аввалроқ Жаҳон банки Ўзбекистонда пенсия ёшини 65 ёшга оширишни таклиф қилган эди. Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган ушбу маълумот юзасидан изоҳ берди.

“Ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсия ёши 55-60 ёшни ташкил қилади. Пенсия жамғармаси ҳозирда бу бўйича ҳеч қандай таклиф ёки лойиҳа кўриб чиқилмаётгани, шунингдек, бу масала кун тартибида эмаслигини маълум қилади. Демак, бу таклиф ҳеч бир кучга эга эмас ва хавотирга ўрин йўқ”, дейилади изоҳда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки Ўзбекистонда пенсия ёшини узайтириш бўйича бир қанча таклифларни берган эди. Жумладан, Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқи давлатлари ичида пенсия ёши энг паст республика эканлиги ҳамда давлатда аёллар 55 ёшдан, эркаклар 60 ёшдан пенсияга чиқиши айтилган эди. Шунингдек, Эстония, Латвия, Литва ва Озарбайжонда аёллар ва эркаклар учун пенсия ёши 65 ёшга кўтарилгани маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон банки пенсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг