Ўзбекистонда мактабларни очиш учун қандай тайёргарлик кўрилаётгани айтилди
Жамият
−
25 Август 2020
7743Пандемия даврида мактаблар очилиши учун қандай талаблар мавжуд? Бу ҳақдаги саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов жавоб берди деб хабар бермоқда QALAMPIR.UZ мухбири.
“Биринчидан, мактабларимизда мукаммал тозалаш ишларини ўтказганимиздан кейин дезинфекциялаб, ҳар бир синфхонани шамоллатиш имкониятини яратишимиз керак.
Иккинчидан мактабга кириш жойида, синфхоналарни қўлларни зарарсизлантириш учун антисептик, дозатор ва санитайзерлар билан таъминлаб, етарлича антисептик моддалар захирасини яратишимиз лозим.
Бундан ташқари, профилактик дезинфекция тадбирларини амалга ошириш учун жойлардаги хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станциялари ва бошқа ташкилотларни ҳам жалб қилиб, улар билан йиллик шартномаларни расмийлаштиришимиз зарур”, дейди Алматов.
Мансабдорнинг қайд этишича, ўқитувчилар дарс жараёнида тиббий ниқобда бўлишлари, ҳар бир ниқобдан фойдаланиш давомийлиги эса 3 соатдан ошмаслиги шарт.
Шунингдек, коронавируснинг олдини олишда мактаб фаолиятида қўлланиладиган асосий талабларга ичимлик суви масаласи ҳам киритилган бўлиб, айни вақтда мазкур масалани ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мактабларда дарсларни 3 смена ташкил этиш, ҳар бир смена олдидан синфхоналар ва йўлакларни дезинфекциялаш таклифини бермоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15