Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 96 мингдан ошди
Жамият
−
01 Июнь 2021 6040 1 дақиқа
Жорий йилнинг 31 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100 495 (+160) нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар 96 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 5 нафари Андижон вилоятида;
- 3 нафари Жиззах вилоятида;
- 10 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 2 нафари Наманган вилоятида;
- 22 нафари Самарқанд вилоятида;
- 3 нафари Сирдарё вилоятида;
- 3 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 18 нафари Фарғона вилоятида;
- 4 нафари Хоразм вилоятида;
- 23 нафари Тошкент вилоятида;
- 66 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар;
- Бухоро вилоятида 3 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 6 нафар;
- Навоий вилоятида 5 нафар;
- Наманган вилоятида 3 нафар;
- Самарқанд вилоятида 59 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 2 нафар;
- Фарғона вилоятида 9 нафар;
- Тошкент шаҳрида 47 нафар;
- Тошкент вилоятида 87 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 96223 (+230) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь