Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумлар эртароқ озод қилиниши мумкин
Жамият
−
13 Февраль
1749Бугун, 12 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 1 та китоб ўқиган маҳкумларнинг жазосини 3 кунга қисқартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди ва биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.
Ушбу лойиҳа билан Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, ушбу кодекснинг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида инобатга олиниши белгиланяпти.
Бундан ташқари, ўзини ўзи тарбиялаш йўли билан тузалиш йўлига ўтганлигини тасдиқловчи ҳаракатларни бажариши муносабати билан жазо муддатини қисқартиришни процессуал тартиблари ҳамда зарур бўлган адабиётлар билан таъминлашни белгилаш бўйича Жиноят-процессуал кодекси 536-1-моддаси, Жиноят-ижроия кодекси 80-1-моддаси билан тўлдириш назарда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель