Ўзбекистонда қанча одам қамоқхонада жазо ўтаяпти?

Жамият

image

Бугунги кунда Ўзбекистондаги Жазони ижро этиш муассасаларида 24 минг маҳкум сақланмоқда. ЖИЭМда сақланаётган маҳкумлар сони бўйича Ўзбекистон МДҲда охирги ўринни эгаллайди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Тарбия ишларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов маълум қилди.

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг идора ташкилотларнинг шаффофлигини таъминлаш бўйича берган кўрсатмасига мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ЖИЭМда сақланаётган маҳкумлар сони махфий ҳисобланмаяпти. Бугунги кунда ЖИЭМда 24 минг маҳкум сақланмоқда”, дейди Султонов.

У сўзида давом этиб, Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича дунёдаги 221 та давлат ичида 177-ўринда туришини қўшимча қилди. Яъни ҳар 100 мингта шахсга 68 тадан судланган шахс тўғри келади. 

“Рейтингларга қарайдиган бўлсак маҳкумлар сонининг кўплиги бўйича биринчи ўринда АҚШ турса иккинчи ўринни Туркманистон эгаллаган. Туркманистонда 100 минг аҳолига 500 нафардан аҳоли тўғри келади. Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида эса ЖИЭМларда сақланаётган маҳкумлар сони бўйича энг охирги ўринни эгаллайди”, деган Жамшид Султонов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов жазони ижро этиш тизимида 29 мингдан ортиқ шахс, шундан 7 мингдан ортиғи манзил колонияда, 22 мингдан ортиқ маҳкумлар бошқа турдаги колонияларда жазо муддатини ўтаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қамоқхона

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг