Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча маҳкум сақланмоқда?
Жамият
−
26 Январь 2022
23346Бугунги кунда Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларида 30 мингга яқин маҳкум бор. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда жазони ижро этиш тизимида 29 мингдан ортиқ, шундан 7 мингдан ортиғи манзил колонияда, 22 мингдан ортиқ маҳкумлар бошқа турдаги колонияларда жазо муддатини ўтамоқда.
Жиноят ижроия кодексида қайд этилишича, жазони ижро этиш муассасалари жумласига жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан, даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар, тарбия колониялари, турмалар, маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар киради.
Тергов ҳибсхоналари озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасалари вазифасини бажаради.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 54 та жазони ижро этиш колонияси мавжуд. Шундан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхоналари ҳисобланади.
LiveБарчаси