Бугунги кунда Ўзбекистонда қанча қамоқхона бор?
Жамият
−
26 Январь 2022 17217 1 дақиқа
Бугунги кунда Ўзбекистонда 54 та жазони ижро этиш колонияси мавжуд. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ЎзАга маълум қилди.
Департаментдан маълум қилишича, сўнгги беш йилда қамоқ деб аташ мумкин бўлган жазони ижро этиш муассасаларидан бирорта ҳам маҳкум қочмаган.
Бугунги кунда мамлакатда 54 та жазони ижро этиш колонияси мавжуд бўлса, шундан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхоналари ҳисобланади.
Ўша 18 та ёпиқ турдаги колонияга рухсатсиз кириш ҳам, чиқиш ҳам мумкин эмас ва улар қатъий қўриқланади. Уларни том маънодаги қамоқ деб аташ мумкин ва бу муассасалардан ҳеч ким қочмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь